Бош прокуратура тизимида қатор тайинловлар амалга оширилди

98

Жумладан, Бош прокурорга икки нафар ўринбосар, транспорт прокурори ва яна 3 та вилоятга прокурор тайинланди.

Бош прокуратура тизимида қатор тайинловлар амалга оширилди.

Жумладан, Президентнинг тегишли Фармонларига асосан адлия катта маслаҳатчилари Тўхтабоев Шерзод Жалолович ва Ҳатамов Жаҳонгир Жўраевичлар Бош прокурор ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ш.Тўхтабоев тайинловга қадар Бош прокуратурада бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган. Ж.Ҳатамов эса тайинловга қадар Самарқанд вилояти прокурори лавозимида ишлаган.

Шунингдек, Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Наримов Икром Шерматович Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори лавозимига тайинланди.

И.Наримов тайинловга қадар Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Бундан ташқари, Бош прокурорнинг буйруғига асосан:

– адлия катта маслаҳатчиси Мадрахимов Умирбек Мухаммадович Наманган вилояти прокурори лавозимига тайинланди.
У.Мадрахимов тайинловга қадар Бош прокуратурада бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.

– адлия катта маслаҳатчиси Ходжаев Маруфхон Максудович Андижон вилояти прокурори лавозимига тайинланди.
М.Ходжаев тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

– адлия катта маслаҳатчиси Эшназаров Муродқосим Хамзаевич Самарқанд вилояти прокурори лавозимига тайинланди.
М.Эшназаров тайинловга қадар Бош прокуратурада бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.