ДОЛЛАР «САКРАШИ»: Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Марказий банкка эксперт эътирозлари

157

Кечадан бошлаб тижорат банкларидаги АҚШ долларининг курси 12 мингдан ошгани  ва оқибатда сўмнинг  3,5 фоизга қадрсизланиши кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. 

Халқда “Қандай омилларга кўра доллар курсининг бир кунда кескин ошгани” борасида саволлар пайдо бўлди. Гарчи бу борада Марказий банк  изоҳ  берган бўлишига қарамасдан, кенгроқ тушунчага эга бўлиш мақсадида ishonch.uz сайти мухбири иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Тўлқин Бобоқуловга микрофон тутди. Эксперт  хорижий валюта билан боғлиқ вазиятнинг асл сабаби, иқтисодиётимиздаги юзага келган муаммо ва уларнинг ечимлари ҳақида  маълумот берди.