Шавкат Мирзиёев Тожикистон ва АҚШга боради

30

Шавкат Мирзиёев 14-15-сентябрь кунлари Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида бўладиган Марказий Осиё давлат раҳбарларининг навбатдаги 5-маслаҳат учрашуви ҳамда Оролни қутқариш халқаро жамғармаси саммитида иштирок этади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Келгуси ҳафта эса давлат раҳбари АҚШга жўнаб кетади.

Шавкат Мирзиёев ташриф давомида БМТ Бош ассамблеясининг 78-сессиясида нутқ сўзлайди. Шунингдек, АҚШ президенти Жо Байден таклифига кўра ўтказилаётган C5+1 форматдаги, яъни Марказий Осиё + АҚШ давлат раҳбарларининг биринчи учрашувида иштирок этади.