Тошкент шаҳри Миробод туманидаги 398-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида Ўзбек тили байрами муносабати билан “Она тилим – жони дилим” мавзусида тадбир ташкил этилди.
– Муассасамизда тарбияланаётган болажонлар қалбида она тилимизга бўлган юксак эҳтиром ва ғурур туйғусини шакллантириш учун мунтазам равишда тадбирлар ўтказиб келамиз, – дейди Тошкент шаҳри Миробод туманидаги 398-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти раҳбари Дилобар Назирова. – Байрам муносабати билан ташкил этган бу галги тадбир ҳам улардан биридир. Зотан, инсон ўз она тилига болаликдан эътиборли бўлса, миллат қалби ҳисобланадиган тилга муносабат уларнинг бир умрлик ҳамроҳига айланади. Умуман олганда, давлат тили билан боғлиқ тарбия фаолиятимизнинг муҳим йўналишларидан биридир.
Тадбир давомида болажонлар тилга бағишланган куй ва қўшиқларни тараннум этишди.



