Данғара туманидаги 23-сонли умумтаълим мактабида “Менинг Президентим” ижодий ишлар танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.
Унда танловнинг биринчи босқичида ғолибликни қўлга киритган 42 нафар ўқувчи қатнашиб, “Янги Ўзбекистон – янги имкониятлар” мавзусида ишно ёзишди.
– Бу ижодий танлов ҳеч бир ўқувчини бефарқ қолдирмади, – дейди Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Данғара тумани кенгаши раиси Мирзажон Қурбонов. – Танловнинг биринчи босқичида Данғара туманидаги мактаблардан 3 минг 157 нафар ўқувчи қатнашиб, ўз истеъдодини намойиш этишди. Улар ёзган ишноларида жонажон Ватанимизда бўлаётган ўзгаришларни маҳорат билан ифодалашди.
Ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра, 8-мактаб ўқувчиси Камола Ғофуржонова танловнинг туман босқичи ғолиби деб топилди.
– Танлов ғолиби бўлганимдан жудаям хурсандман, – дейди Камола Ғофуржонова. – Насиб қилса, вилоят босқичида ҳам бор истедодимни намойиш этиб, зафар қучишга ҳаракат қиламан.
Жамшид ЭРГАШЕВ,
“ISHONCH”



