Мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож талабаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида фаоллиги, тиришқоқлиги ва намунали ҳулқи билан кўпчиликка ўрнак бўлиб келаётган ёшларга касаба уюшмалари стипендияси тақдим этиб келиняпти.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Наманган вилояти кенгаши томонидан Низом талабларига мос равишда номзодлар танлаб олинди.
– Меҳнатлар қадр топаётган юрт фарзанди эканимдан фахрланаман, – дейди Наманган муҳандислик-технология институтининг иккинчи босқич талабаси Диёра Адашалиева. – Саъй-ҳаракатларим эътиборга олиниб, касаба уюшмалари стипендиясига лойиқ кўришганидан бошим кўкка етди. Оилавий шароитимни ўрганиб чиқишган ҳолда менга ёрдам қўлини чўзган яхши инсонларнинг ишончини оқлаш энг олий мақсадимга айланди.
Орзугул РУСТАМОВА,
“ISHONCH”



