ёхуд қобилиятсиз тинсон бӯлмайди
Альберт Эйнштейн «Инсон миясининг атиги 10 фоизи тўхтовсиз ишлаб туради», деган даъвони илгари сурган эди. Ушбу кўрсаткич ҳозирга келиб айрим манбаларда 3,5 ва 7 фоиз дейилади.
Бундай ахборотлардан бохабар бўлган баъзи ёшлар ўзларини «қобилиятсиз одам»лар сирасига киритиб қўяётгани ҳам бор гап. Устига-устак, айримлар ўзларидаги барча омадсизликларга ана шу «10 фоиз афсонаси»ни сабаб деб билаётганидан ҳам кўз юмиб бўлмайди.
Аслида эса ҳар бир инсон ўз ақлий қобилиятини турли мантиқий машқлар, турли воситалар ёрдами билан ривожлантириши мумкин. Маълумки, инсон миясининг ӽар бир қисми ўзининг муайян вазифасини бажаради.
Албатта, юқоридаги каби турли қарама-қарши фикрлар ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолаётгани йўқ. Шу каби ғоя ва даъволар муаллифи Дейл Карнеги ўзининг «Қандай қилиб дўстлар орттириш ва одамларга таъсир ӯтказиш мумкин?» номли китобида ҳамма инсонлар мия имкониятининг 10 фоизини ишлата олади, дея ёзган. Аммо ушбу маълумотни тасдиқловчи бирорта асос ёки манбани келтирмаган.
Яқин қариндошимиз 60 ёшдан ошганида араб тилини ўргана бошлади. Аввалига ҳаммамиз бундан наф йўқ, дея ёдлашни маслаҳат бердик, чунки у мактабни тугатиб, бирор даргоҳда таълимни давом эттирмаган, турмушга чиқиб бола-чақа билан андармон бӯлган аёл. Лекин у олти ой деганда мақсадига етди.
Умуман олганда, инсоннинг танасида ҳеч қандай вазифани бажармайдиган бирон аъзонинг ўзи йўқ. Зеро, инсон ҳар томонлама мукаммал мавжудот қилиб яратилган. Шу сабабдан ҳар бир инсон ўзига, иқтидори ва имкониятига, истеъдодига ишониши лозим. Кишининг қобилияти чек-чегарасиз, янгидан-янги қирралари ҳам мавжуд. Гап ана шу уйқудаги қобилиятни ишга сола билишда.
Замира АҲМЕДОВА,
Чуст туманидаги 50-мактаб
ўқитувчиси
