Аввал хабар берганимиздек “Янги Ўзбекистонга қанот бўламиз!” шиори остида ўтаётган иншолар танлови олдидан ўқувчилар билан парламент вакиллари, илм-фан арбоблари, олимлар ва ёзувчилар билан учрашув ўтказилди.
Тадбирда Олий суд раисининг биринчи ўринбосари Р.Маҳмудова ҳам “Янги Ўзбекистон – аёллари бахтли мамлакат” мавзусидаги маърузаси билан иштирок этди.
Ижодий ишлар танлови иштирокчилари билан мулоқот давомида Р.Маҳмудова мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, суд-ҳуқуқ ислоҳотлари, гендер тенглигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритди.
Тадбир давомида ёш авлод вакиллари томонидан соҳага оид саволлар, таклиф ва мулоҳазалар берилди.
Айтиш жоизки, бундай тадбирлар ёшлар қалбида Ватанга бўлган муҳаббатни янада кучайтириш билан бир қаторда, ижодий, таҳлилий фикрлаш кўникмаларини шакллантиришга ҳам хизмат қилмоқда.
