«ШОҲРУД»ДА шароитлар кўнгилдагидекми?

921

Акциядорлик жамиятида бўлиб ўтган жамоа шартномаси муҳокамаси чоғида ўтган даврда амалга оширилган ана шундай хайрли ишларга алоҳида урғу берилди.

Узоқ йиллардан бери жамиятнинг ­бошланғич ташкилот етакчиси сифатида фаолият юритаётган Зубайда Жўраева йиғилишда меҳнат шартномаси, бандлик кафолатлари, иш вақти ва дам олиш, меҳнатга ҳақ тўлаш, пул мукофотлари, компенсация, қўшимча тўловларни тўлаш ва бошқа йўналишларда амалга оширилган ишлар ҳақида ҳисобот берди.

Дарҳақиқат, 151 нафар касаба уюшма ­аъзоси бўлган корхонада ишчи-ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги ишлар яхши йўлга қўйилган, меҳнат қилиш ва дам олиш шароитлари яратилган. Цехларда барча ходимларнинг махсус кийим ва шахсий ҳимоя ҳамда антисептик воситалар билан таъминланишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Яна бир муҳим жиҳати, меҳнат муҳофазасини ташкил этиш, шароити ноқулай, зарарли иш жойларини баҳолаш ва иш ўринларини шаҳодатдан ўтказиш узоқ йиллардан бери диққат марказида бўлиб келмоқда.
Йиғилишда келгусида амалга оширилиши кутилаётган йирик ­лойиҳалар ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди. Хусусан, жорий йилда 10 га яқин янги лойиҳани ишга тушириш орқали ташкилотда 300 дан ортиқ янги иш ўрни яратилади. Ишчи-ходимларнинг спорт билан шуғулланиши учун спорт майдони қурилиши ­лойиҳаси устида иш олиб борилмоқда.

Ҳалима РЎЗИЕВА,
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг
Бухоро вилояти кенгаши бўлим мудири