Фарғона гарнизони маънавият ва маърифат марказида ҳарбий хизматчиларнинг оилалари ўртасида миллий урф-одатлар ва қадриятларни ўзида мужассам этган “Намунали ҳарбийлар оиласи” кўрик-танловининг округ босқичи ўтказилди.
Иштирокчилар “Мустаҳкам оила – жамият таяничи”, “Ота – оила устуни”, “Она – моҳир яратувчи”, “Фарзандим – дилбандим” каби шартлар бўйича беллашди. Якунда Дадажоновлар оиласи 1-ўринга муносиб кўрилди. Хатамовлар оиласи 2-, Ўринбоевлар оиласи 3-ўринга лойиқ деб топилди.
Шу билан бирга, “Қувноқ оила”, “Аҳил оила”, “Маърифатпарвар оила”, “Тадбиркор оила” каби номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.
Танлов ғолиб ва иштирокчилари Шарқий ҳарбий округ маъмурияти ва Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти кенгашининг диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Расулжон РАҲИМОВ,
Давлат муассасалари ва жамоат хизмати
ходимлари касаба уюшмаси
Фарғона вилояти кенгаши раиси



