Севимли маскандаги қизғин мулоқот

3542

Юртимизнинг ҳар бир туманида фаолият кўрсатаётган «Баркамол авлод» мактаблари маълум маънода ёшларга ҳунар ўргатувчи, уларнинг вақтини мазмунли ташкиллаштиришга хизмат қилувчи масканлар ҳисобланади.

Миробод туманидаги «Баркамол авлод» мактабида ҳам 6 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўқувчилар учун шундай имкониятлар мавжуд. Ҳозир бу ерда 627 нафар ўқувчи шахмат, ҳунармандчилик ва қўл меҳнати, бичиш-тикиш, пазандалик, қандолатчилик, экодизайн, математика, карвинг, инглиз тили, рус тили тўгаракларида ҳунар ўрганмоқда.
Яқинда мактаб раҳбари Комил Улуғов ташаббуси билан ­республикамиздаги бир қатор даврий нашрларнинг бош муҳаррирлари, ижодкорлар ва фан арбоблари билан учрашув ўтказилди.
Тадбир самимий ва очиқ мулоқот тарзида ўтди. Устозлар бугунги имкониятлар, шароитлар ҳақида гапириб, ўз ижодларидан намуналар ўқиб беришди. Сўнг­­ра улар ўқувчиларнинг бугунги кундаги жараёнлар ва янгилик­ларга муносабатларини, таклиф ва мулоҳазаларини тинглашди.

Зебо НАМОЗОВА,
«ISHONCH»