Turkish Airlines Истанбулдан Бухорога тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди

91

Энди бухороликлар Бухоро шаҳрининг ўзидан тўғридан-тўғри Turkish Airlines авиакомпанияси самолётлари орқали учиши мумкин.  Шу муносабат билан Бухоро аэропортида тантанали тадбир ташкил этилди.

Қайд этилишича, авиакомпания томонидан Истанбул – Бухоро – Истанбул йўналишида мунтазам авиақатновлар ҳафтанинг сешанба ва жума кунлари ташкил қилинади.

Маълумот учун, ҳозирда икки мамлакат шаҳарлари ўртасида амалга оширилаётган мунтазам авиақатновлар сони 56 тага етди.

Хусусан, “Uzbekistan Airways” ҳамда “Turkish Airlines” томонидан паритет асосида Тошкент – Истанбул – Тошкент йўналишида ҳафтасига 17 тадан, Урганч – Истанбул – Урганч йўналишида ҳафтасига 2 тадан, Самарқанд –Истанбул – Самарқанд йўналишида ҳафтасига 4 тадан, Фарғона – Истанбул –Фарғона йўналишида ҳафтасига 3 тадан ва Бухоро – Истанбул – Бухоро йўналишида ҳафтасига 2 тадан мунтазам қатновлар амалга оширилмоқда.