Ҳаммамиз Янги Ўзбекистонда Учинчи Ренессанс пойдеворини қуришда фаол иштирок этайлик!

57

“Ватанни севмоқ иймондандир” иншолар танлови иштирокчилари билан мулоқот асносида Республика маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Ҳожиматов ёшларга шундай даъват қилди.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан диний таълим муассасаларининг талабалари ўртасида “Ватанни севмоқ имондандир” иншолар танловининг республика босқичи ўтказилмоқда.
Танлов доирасида ўтказилаётган учрашувда Республика маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Ҳожиматов шундай деди:
“Ҳаммамиз Янги Ўзбекистонда Учинчи Ренессанс пойдеворини қуришда фаол иштирок этайлик. Токи биздан яна Ибн Синолар, Бухорийлар етишиб чиқсин. Ахир, ҳозир аждодлар билан мақтаниб юрадиган вақт эмас. Зотан, уларга муносиб бўлиш учун ҳаракат қилиш фурсати аллақачон келган”.
Танлов иштирокчиларининг ижодкор-зиёлилар билан мулоқоти давом этмоқда.