“Ўзсувтаъминот” АЖ томонидан пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида ўтказилган матбуот анжуманида маълумот берилишича, айни пайтда пилот лойиҳа тариқасида аҳолига “ақлли” сув ҳисоблагичларини ўрнатиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Мутасаддиларнинг таъкидига кўра, “Ўзсувтаъминот” АЖ ҳамда Жанубий Кореянинг “K-Water” корпорацияси билан Тошкент шаҳрининг Миробод тумани Қўйлиқ 2, 3 ва 4-мавзеларида 7850 та сув ҳисоблагичини ўрнатилиши ҳамда биллинг тизимига уланиши белгиланган бўлиб, бугунги кунга келиб, жами 1900 та сув ҳисоблагич ўрнатилган.
“Ўзсувтаъминот” АЖ ҳамда Жанубий Кореяининг “SHIN DONG-A ELECTRONICS CO, LTD” ташкилоти билан имзоланган меморандумга асосан эса Тошкент шаҳрининг Миробод тумани “Қўйлиқ-1” мавзесида 43 та антенна ва 610 та сув ҳисоблагичи ўрнатилиши ҳамда биллинг тизимига уланиши белгиланган. Ҳозирги кунда 18 та кўп қаватли уйда жами 500 та сув ҳисоблагичлари ўрнатилган.
Тадбир якунида журналистлар мутахассислардан ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.
Азиза АКТАМОВА,
ЎзДЖТУ талабаси



