«Ishonch» газетасининг 2022 йил
14 майдаги сонида чоп этилган «Эрта-индин қачон келади?» сарлавҳали мақолага Сурхондарё вилояти ҳокимлиги қуйидагича муносабат билдирди:
«Мақолада келтирилган ҳолат Ишчи гуруҳ томонидан ўрганилди. Ҳақиқатдан 2019 йилда Қумқўрғон туманидаги 101-сонли оилавий поликлиника «Обод маҳалла» дастури асосида икки босқичда қайта реконструкция қилиниши белгиланган.
Бутун дунёда бўлгани каби мазкур муассасада қурилиш таъмирлаш ишлари «Cоvid-2019» пандемияси даврида орқага сурилиб кетган.
Натижада белгиланган режани амалга ошириш учун ўтган йилларда объектни инвестиция дастурига киритиш бўйича таклифлар киритилган.
Ҳозирда маҳаллий бюджетнинг орттириб бажарилган қисми ҳисобидан маблағ ажратиб, объектнинг иккинчи босқич ишларини амалга ошириш чоралари кўрилаётганлигини маълум қиламиз».
Сурхондарё вилояти
ҳокимининг ўринбосари И.Сапаров
