Жорий йилнинг 25 июнь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилояти кенгаши мажлислар залида “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда кенгаш раиси Назира Тоғаева, раис ўринбосари Нормурод Исоқов, Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмасининг Навоий вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Анора Бобомуродова, тармоқ касаба уюшмаси раислари, вилоят кенгаши аппарати ходимлари, йирик бошланғич ташкилот касаба уюшма қўмитаси раислари ҳамда касаба уюшмалари фаоллари иштирок этишди.
Давра суҳбатини Назира Тоғаева кириш сўзи билан очиб берди. Сўнгра Нормурод Исоқов ва Анора Бобомуродова мавзу юзасидан нутқ сўзладилар. Улар мамлакатимизда амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотлар халқимизнинг хоҳиш-истаги ва эзгу мақсадлари ифодаси ҳамда демократик ислоҳотларнинг мантиқий давоми эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.
Тадбир қатнашчилари касаба уюшмалари тизимидаги ҳар бир меҳнат жамоасида “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси” мавзусида тадбирлар ўтказиш юзасидан ўзаро келишувга эришдилар. Шунингдек, конституциявий ислоҳотлар борасида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши бўйича ходимларнинг сиёсий билимларини ошириш, таклиф ҳамда мулоҳазаларни жамлаш бўйича бажариладиган ишларни белгилаб олдилар.
Дилафрўз ЎРАЗОВА,
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси
Навоий вилояти Кенгаши раисининг
Ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси



