Самарали тизим

35

Миллий матбуот марказида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширилган давлат дастури ижроси юзасидан қилинган ишлар таҳлили юзасидан матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги масъуллари ва мутахассислари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва мустақил журналистлар иштирок этишди.

Анжуман давомида Президентнинг соҳага дахлдор Фармонига мувофиқ, “Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этишнинг самарали тизимини яратиш” мезонида мазкур вазирликка 8 та миллий мақсад, яъни устувор йўналишлар белгиланиб, 1 та қонунни янги таҳрирда қабул қилиш, 1та норматив-ҳуқуқий ҳужжат, 3 та амалий ва 6 та комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш вазифаси белгилаб берилганлиги таъкидланди.

Хавфсиз туризмни ташкил этиш мақсадида ҳудудларда туристик зоналар яратилиши натижасида сайёҳлар оқимининг кўпайиши ва фавқулодда вазиятлар кўрсаткичларининг ўсиши эҳтимоли борлигини инобатга олиб, тараққиёт стратегияси доирасида “Чорвоқ-Чимён” йирик туристик зонасида Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ва Жиззах вилоятининг Зомин ҳудудларидаги Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёнғин-қутқарув бўлинмалари негизида Ихтисослаштирилган кўп тармоқли бошқарма ҳам ташкил этилганлиги хусусида анжуман қатнашчиларига маълумотлар тақдим этилди.

Мамлакатимизга ташриф буюраётган хорижлик меҳмон ва сайёҳларга хавфсиз туризмни таъминлашда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорликни йўлга қўйилган, — дейди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бош бошқармаси бошлиғи Санжар Зуфаров.- Ҳозирги кунда “Чорвоқ-Чимён” эркин туристик зонасига ташриф буюрадиган сайёҳларнинг хавфсиз дам олишларини таъминлаш, “Хавфсиз туризм” масалаларини ривожлантириб, ўтказиладиган профилактик тадбирлар самарадорлигини янада ошириш ҳамда фавқулодда вазиятлар юзага келишини олдини олиш юзасидан бир қатор ишлар йўлга қўйилмоқда. Шунингдек, давлат ёнғин назорати инспекторлари томонидан ҳудудлардаги аҳоли турар уй-жойлари ва объектларда профилактик тадбирларни олиб бориш, замонавий техникалардан ҳудудда содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар, йирик ва ўзига хос ёнғинларни самарали ҳамда тезкорлик билан бартараф этишнинг ҳам механизмлари йўлга қўйилган.

Тадбирда таъкидланишича, соҳада хизмат қилаётган ҳар бир ходим тиббий ва моддий томонлама суғурталанган. Ўз хизмат вазифасини сидқидилдан бажараётган вазиятда вафот этган ходимларнинг фарзандлари учун эса уларнинг фарзандлари сонига қараб уй-жой муаммолари ҳал этиб берилмоқда. Ҳозирги кунда вафот этган ходимларнинг фарзандлари Олий таълим тизимига  имтиёзли равишда  ўқишга қабул қилинмоқда.

Матбуот анжумани давомида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.

Шаҳло Абдураҳмонова,

                                                                                                         “ISHONCH”