Бензин тақчиллиги бўлмайди

57

Ёқилғи қуйиш шохобчаларида АИ-80 маркали бензин нархининг тушиши фонида турнақатор навбатлар юзага келди.

Хўш, бошқа маркаларга нисбатан харидоргир АИ-80 маркали бензиннинг захираси етарлими? Маълум муддат ўтгач, тақчиллик кузатилмайдими?
Ушбу саволларга Энергетика вазирлигининг матбуот хизмати қуйидагича жавоб берди:
— Куз-қиш мавсумида автобензин нархини барқарорлаштириш мақсадида 2022 йил 12 декабрь куни Президентимизнинг махсус қарори қабул қилинди.
Ушбу ҳужжатга биноан жорий йилнинг 10 декабридан 1 мартга қадар хориждан олиб келинаётган, мамлакатимиз корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган ва тадбиркорлик субъектлари томонидан истеъмолчиларга сотилаётган АИ-80 маркали бензинга акциз солиғининг «нол» ставкаси қўлланилади.
Бу, ўз навбатида, белгиланган муддатда бензин нархи барқарор бўлишини таъминлайди. Айни вақтда мамлакатимизда бензин тақчиллиги йўқ ва унинг барқарор таъминоти давлат назоратида”.