Бугун 14 декабрь куни Мактабгача таълим вазирлиги 2017-2022 йилларнинг ўтган даври давомида амалга оширилган ишлар юзасидан вазирлик ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши ва ОАВ учун очиқ мулоқот ташкил этди. Тадбирдан олдин вазирлик биносида электр энергияси ўчиб қолди.
Юқори эҳтимол билан бу туманларда электрни тежаш мақсадида режали ўчириш асосида юз берди.
Аммо шунга қарамасдан тадбир бошланди ва давом этмоқда. Айни пайтда вазир- Агриппина Шин ўтган давр мобайнида тизимда қилинган ишлар ҳақида гапирмоқда. Унда тизимда ишлаётган тарбиячилар сони 55 мингдан 160 минг нафарга етгани айтилди.
Тадбир давом этмоқда.

