Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли жами енгил автомобиллар сони 3 051 734 тани ташкил этмоқда.
Бу эса Ўзбекистонда ҳар 1000 нафар доимий аҳолига ўртача 87 та енгил автомобиль тўғри келади деганидир (киши бошига 0,09 дона).
Бу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 6 тага ошган.
2022 йилнинг 1 январь ҳолатига МДҲ давлатларида ҳар 1000 нафар доимий аҳолига ўртача тўғри келадиган енгил автомобиллар сони:
Россия – 328 та
Беларусь Р. – 324 та
Қозоғистон – 189 та
Қирғиз Р. – 161 та
Озарбайжон – 128 та
Ўзбекистон – 87 та
Тожикистон – 46 та



