Фуқаро М.Имомованинг иш берувчи хатти-ҳаракатидан норози бўлиб қилган мурожаати Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Сурхондарё вилояти кенгаши мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилди.
Аниқланишича, у 2022 йилдан Халқ банкининг Музработ филиалида фаолият кўрсатиб келган. Ҳозир мазкур молия муассасасида чакана хизматлар бўлими бухгалтер-назоратчиси лавозимида ишлаб келмоқда.
Гап шундаки, 2022 йил 29 июнь куни Сурхондарё вилояти Марказий банк бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган текшириш натижаларига кўра, М.Имомова назоратидаги кассада 5000 сўм ортиқча маблағ борлиги аниқланади. Сўнгра иш берувчи унга меҳнат муносабатларини бузгани учун ўртача ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида жарима жазоси тайинлайди.
Буйруқ 2022 йил 14 июнда расмийлаштирилган. Иш берувчи М.Имомовадан 2022 йил 19 июль куни, яъни интизомий жазо қўлланилгандан сўнг тушунтириш хати олади. У М.Имомовага нисбатан интизомий жазо қўллашда Меҳнат кодексининг 182-моддаси талабларини қўпол равишда бузган.
Иш берувчига буйруқни бекор қилиш ҳақида меҳнат ҳуқуқ инспектори томонидан кўрсатма киритилди.
Халқ банки Сурхондарё вилояти филиалининг 2022 йил 11 ноябрдаги №70-КБ сонли буйруғига кўра, М.Имомовага қўлланилган интизомий жазо бекор қилинди.
Зариф ХОЛОВ,
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Сурхондарё вилояти
кенгаши меҳнат ҳуқуқ инспектори
