Чет эл фуқаролари билан қанча муддатгача меҳнат шартномаси тузиш мумкин?

66

Саидали Мухторалиев,

Меҳнат муносабатлари бўйича ҳуқуқшунос:

– 2023 йил 30 апрелдан кучга кирадиган янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг 524-моддаси мазмунига кўра:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қонуний равишда кириб келган чет эл фуқаросини ишга қабул қилишда у билан тузиладиган меҳнат шартномасининг амал қилиш муддати меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тасдиқноманинг амал қилиш муддатидан ортиқ бўлмаслиги керак.

Иш берувчилар бу янгиликдан ҳозирданоқ хабардор бўлганлари яхши. Чунки келаётган апрель ойи якунидан бошлаб бу тартибга риоя қилмай меҳнат шартномаси тузиладиган бўлса, бу жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Ishonch.uz