Нукус воқеалари иштирокчиси Полат Шамшетовнинг ҳибсхонада вафот этгани айтилмоқда

57

Жорий йил 31 январ куни Бухоро вилояти суди биносида Қорақалпоғистон Республикаси судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Е. Абибуллаев томонидан Нукус воқеаларида айбдор деб топилиб 6 йилга озодликдан маҳрум қилинган Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Жиноят қидирув бошқармаси собиқ бошлиғи Полат Шамшетовнинг юрак хуружидан вафот этгани айтилмоқда. 

«Марказий Осиё уюшмаси» инсон ҳуқуқлари бўйича жамиятининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Гулноз Мамарасулова ушбу хабарни тасдиқлаб, комиссияга ўлимнинг асл сабабини ўрганиш бўйича текширув ўтказишни таклиф қилганини ёзади.

«Комиссия мазкур ишни душанба куни Бухорода бошлайди», – дейди у.

Эслатиб ўтамиз, Қорақалпоғистон ИИВ Жиноят қидирув бошқармаси бўлимининг собиқ бошлиғи 45 ёшли Полат Шамшетов, қорақалпоғистонлик сиёсатчи Даулетбай Шамшетовнинг ўғли ҳисобланади.