Туркия ва Сурияда 7,4 балли зилзила содир бўлди

131

Зилзила Туркиянинг олти ҳудудида, жумладан, Сурияда ҳам қайд этилди. Кўплаб шаҳарларда вайроналар ва қурбонлар борлиги айтилмоқда.

Қаҳраманмараш-Пазаржик марказида маҳаллий вақт билан 4:17 да содир бўлган 7,4 магнитудали зилзила яқин атрофдаги вилоятларда, айниқса Ҳатай, Адана, Усмония, Диярбакир, Малатя ва Шанлиурфада кучли сезилган.

Зилзила эпицентри 1,065 миллионга яқин аҳоли истиқомат қиладиган Газиантеп шаҳридан 26 километр узоқликда жойлашган.
Мутахассисларнинг қўшимча қилишича, эпицентр маркази 10 километр чуқурликда бўлган.

Associated Press нашрининг маҳаллий нашрларга таяниб ёзишича, Туркияда зилзила қурбонлари камида 100 кишига етган. Al Jazeera телеканали эса Сурия ССВга таяниб қурбонлар сони 99 кишига етгани ҳамда 334 киши яралангани ҳақида маълум қилди.