Шавкат Мирзиёев Эрдоған билан зилзила оқибатларига қарши ҳамкорликни муҳокама қилди

34

Бугун, 6 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Унда икки давлат раҳбарлари зилзила оқибатларига қарши ҳамкорликни муҳокама қилган.

«Ўзбекистон Президенти бугун Туркиянинг жануби-шарқий вилоятларида рўй берган кучли зилзила оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва катта талафотлар кўрилгани муносабати чуқур ҳамдардлик изҳор этди. Биродар Туркия халқига, вафот этганлар ва жабрланганларнинг оилалари ва яқинларига далда сўзлари билдирилди», – дейилади хабарда.

Шунингдек, 7 февраль куни Ўзбекистондан Туркияга гуманитар ёрдам ва қутқарувчилар гуруҳи жўнатилиши айтилган.
Бундан ташқари, икки томонлама кун тартиби ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари юзасидан ҳам фикр алмашилган.