Фуқароларни «жин кўча»дан АҚШга жўнатмоқчи бўлган шахс ушланди

61

Пул эвазига фуқароларни айланма йўллар билан АҚШ давлатига ноқонуний юбораётган жиноий гуруҳ аъзолардан бири аниқланди. ДХХ ҳамда Самарқанд вилоят ИИБ томонидан ўтказилган тезкор тадбирда у фош этилди.

1995 йилда туғилган, Бухоро шаҳрида яшовчи М.Ф. фуқароларни ноқонуний йўллар билан Европа иттифоқи давлатлари ва Мексика орқали АҚШга юбориш билан шуғулланган. У навбатдаги “мижоз” – самарқандлик фуқародан АҚШга юбориш учун 15.000 АҚШ доллар сўраган. Тезкор тадбир чоғида М.Ф. галдаги “ўлжасидан” 3.000 АҚШ доллар миқдоридаги маблағни олаётган вақтида қўлга олинди.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.