Пойтахт жамоатчилик вакиллари ва мутасаддилар билан ўтказилган бугунги йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида қурилаётган бинолардаги камчиликларни танқид қилди.
Давлат раҳбарининг таъкидлашича, қурилишга рухсат берилганда, мавжуд инфратузилмага юклама бўйича аниқ ҳисоб-китоб қилинмаяпти. Шунингдек, яшил майдонлар ташкил қилиш ишлари ҳам қурилишлар билан ҳамоҳанг олиб борилмаяпти.
Шу боис, шаҳарнинг бош режаси тасдиқланмагунча янги қурилишларга мораторий эълон қилиниши таъкидланди.
Бундан ташқари, 2023 йилда Тошкент шаҳрининг яшиллик даражасини 28 фоизга етказиш вазифаси қўйилди.
Шу мақсадда 100 гектар майдонда янги боғ ташкил қилинади. “Тошкент яшил белбоғи” лойиҳаси бошланиб, баҳор мавсумида 525 минг туп дарахт ва буталар, 20 миллион туп гул кўчатлари экилади.



