Жанубий Кореялик профессор аёл Лии Сангва (расмда ўнгдан иккинчида) бизнинг мамлакатга келишидан аввал ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши масаласида анча иккиланган. У Ўзбекистон келиб, бу ердаги ОТМлардан бирида инглиз тилидан талабаларга дарс беришни бошлаган.
Лекин, орада уни 3 соатдан кўп вақт ишда бўлмади деб ишдан бўшатиб юборишади. Қайси асос билан дейсизми? Амалдаги Меҳнат кодексининг 100-моддаси 2-қисми 4-банди билан – гўёки меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузганлиги учун. Лекин, Лии Сангва хоним ўзига юклатилган вазифаларни, яъни ўқув машғулотларини амалда тўлиқ ўтган эди.
Ишдан хайдалиб, ночор қолган профессор фарғонадаги судларга мурожаат қилади, Куни кеча 17 февраль куни Фарғона туманлараро фуқаролик суди судьяси С.Анваров бу ишни кўриб чиқиб, Сангва хонимни ўз ишига тиклаш ҳақида адолатли қарор қабул қилди. Ҳамда қўшимчасига мажбурий прогул учун катта миқдорда пул маблағлари ундиришни ҳам белгилади. Судда адолат қарор топди. Ажойиб!
Бу суд ишида яқин ҳамкорларимдан бири – Касаба уюшмалари Федерацияси Фарғона вилояти Кенгаши меҳнат ҳуқуқ инспектори Феруза Абдуллажонова (расмдаги ўнгдан биринчи)нинг ҳам алоҳида ўрни бўлди. Унинг мутахассис сифатида берган ҳулосаси ҳам судда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди дейиш мумкин.
Айни пайтда Лии Сангва хонимнинг Ўзбекистон судлари ҳақидаги дилсўзлари:
➖어제 (2023년 2월 17일) 공판에서 우즈베키스탄 법정의 정의를 볼 수 있었습니다. 외국인의 권리를 보호하기 위해 최선을 다해주신 페르가나 지역 근로자대표회와 변호사님들, 그리고 정의롭고 현명한 판결을 내려주신 재판관께 감사드립니다.
➖Кеча (17-феврал) бўлиб ўтган суд жараёнида Ўзбекистон Республикаси суд тизими адолатини яққол кўрдим. Чет эл фуқароси, яъни менинг ҳуқуқларимни ҳимоя қилишга бор кучи билан ҳаракат қилган Фарғона вилояти касаба уюшмаси вакиллари, адвокатлар, адолатли ва оқилона ҳукм қилган ҳурматли суд раисига ўз миннатдорчилигимни билдираман!
