Aхборот хавфсизлиги бўйича мутахассислар очиқ Wi-Fi нуқталарига уланиш фойдаланувчилар учун хавфли бўлиши мумкинлигини айтишди. Мутахассисларнинг фикрича, очиқ тармоқлар орқали узатиладиган маълумотларни ушлаш ва паролини очиш осонроқ, бу ҳатто банк мижозларига кириш учун логин ва паролларни аниқлашга ҳам ёрдам бериши мумкин.
Очиқ Wi-Fi тармоқларига уланиш орқали фойдаланувчилар аслида бегона одамларга — текширилмаган тармоқлар маъмурларига ўз трафиклари ҳақидаги маълумотларни беришади. Трафик мониторинги ва фильтрлаш инсон ҳаракатларининг бутун кетма-кетлигини кузатиш имконини беради.
Бепул Интернетга уланишда авторизациядан ўтишни ҳамма ҳам ёқтирмайди. Бироқ тармоқдаги фойдаланувчиларни рўйхатга олиш тизими умумий Wi-Fi нуқтаси қонуний эканлигидан далолат беради.
Ҳар қандай очиқ тармоқ потенциал таҳдиддир. Чунки у қандай тартибга солингани, қандай ҳимояланганлиги ва унга ким хизмат қилишини ҳеч қачон аниқ билмайсиз. Жамоат жойларида имкон қадар уяли алоқа операторидаги мобил интернетдан фойдаланган маъқул. Aлоқа сифати анча юқори ва хавфлар сезиларли даражада камроқ.



