Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик 2019 йилда, яъни Тошкентда биринчи марта ўтказилган ўзбек-ҳинд ўқув машғулотлари билан бошланган эди.
Ўзбекистон ва Ҳиндистон Мудофаа вазирликлари ўртасида имзоланган икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик режасига мувофиқ 45 нафар ўзбекистонлик ҳарбий 2023 йилнинг февраль-март ойларида “Дўстлик-2023” биргаликдаги ўзбек-ҳинд ўқувида иштирок этиш учун Уттаракханд штатидаги тоғли ҳудудда жойлашган Garhwal Rifles14-батальонига етиб борди.
Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик 2019 йилда, яъни Тошкент ҳарбий округи ҳудудидаги умумқўшин полигонида биринчи маротаба ўтказилган ўзбек-ҳинд ўқув машғулотлари билан бошланган. Шундан сўнг, ушбу ўқув машғулотлари 2021 йилда Ҳиндистоннинг Утаранчал штатида, 2022 йилда эса Хоразм вилоятида жойлашган Шимоли-ғарбий ҳарбий округнинг “Янгиариқ” умумқўшин полигонида ташкил этилиб, икки давлат ҳарбий хизматчиларининг янги билим ва тажриба алмашишга замин яратган эди.
Ўқув машғулотининг илк кунидан иштирокчилар Ҳиндистон давлатининг тарихи, маданияти, ҳудудий бўлиниши, урф-одат ва анъаналари, ҳарбий салоҳияти ва мудофаа қудрати, армиянинг ташкилий тузилмаси ҳақида маълумот берилди.
Шундан кейин ҳамкорликдаги ўқув машғулоти иштирокчилари учун Ҳиндистон қуролли кучларида фойдаланиладиган қурол-аслаҳалар таништирилди.
Ҳамкорликдаги ўқувлар шу йилнинг 20 февралдан 5 март кунига қадар давом этади. Машғулотлар доирасида икки давлат ҳарбий хизматчиларининг шартли террористик гуруҳларини қидириб топиш, йўқ қилиш, тоғли тўсиқларни енгиб ўтиш ҳамда тоғли ўрмон шароитларида жанговар операцияларни бажариш каби махсус вазифалар ҳамда спорт ва маданий-маърифий тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.



