Бугун, 24 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўшма йиғилишида амалдаги ҳокимларнинг бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари Кенгашларига бошчилик қилишини назарда тутувчи қоида муҳокама қилинди.
Депутатларнинг қайд этишича, аввалги муҳокамаларда Конституциявий қонун лойиҳасидан ҳокимларнинг халқ депутатлари Кенгашларига бошчилик қилишини назарда тутувчи қоида чиқариб ташланган бўлсада, жамоатчилик томонидан берилган таклифларда бундай ўзгаришнинг ўзи етарли эмаслиги, яъни ҳокимлар халқ депутатлари Кенгашларида раҳбар бўла олмаслиги аниқ кўрсатилиши кераклиги билдирилган.
Шунга мувофиқ, Конституцияга «ҳоким лавозимини эгаллаб турган шахс бир вақтнинг ўзида тегишли халқ депутатлари Кенгашининг раиси лавозимини эгаллаши мумкин эмас» деган қатъий норма киритилмоқда.



