Прокурорларнинг айрим ваколатлари судларга ўтказилмоқда

36

Президентнинг тегишли фармонига кўра, жиноятларни тергов қилиш жараёнида «Хабеас корпус» институтини қўллаш амалиётини янада кенгайтириш мақсадида тинтув ўтказиш, телефон сўзлашувларини эшитиб туриш ва мулкни хатлашга санкция бериш ваколати прокурорлардан судларга ўтказилади.

Мазкур фармон билан бу тартибни назарда тутувчи ҳужжат лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилиши белгилаб қўйилди.

Шунингдек, Фармоннинг мазкур банди билан жиноят ишини судларга айблов хулосаси (айблов далолатномаси) ва ҳимоячи фикри билан бирга тақдим этиш тартибини жорий этиш ҳамда адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни олиш учун юридик мутахассислик бўйича камида икки йиллик иш стажига эга бўлиш талабини бекор қилишга оид ҳужжат лойиҳаларини ҳам ишлаб чиқиш вазифаси қўйилган.

Ушбу назарда тутилган масалалар бўйича тегишли қонунлар лойиҳаларининг Давлат дастурида белгиланган муддатларда ишлаб чиқилиб, киритилишини таъминлаш эса Олий суд (Б.Исламов), Адлия вазирлиги (А.Ташкулов) ва Бош прокуратура (Н.Йўлдошев)га юкланган.