Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Хоразм вилояти кенгашининг тўртинчи мажлисида ташкилий масала кўриб чиқилди. Вилоят кенгаши аъзолари кенгаш раислигига кўрсатилган Гулсара Қурбонбоева номзодини қўллаб-қувватладилар.
Гулсара Қурбонбоева Хоразм вилояти перинатал маркази директори, Урганч туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият кўрсатган. Шу кунга қадар Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Шу пайтга қадар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Хоразм вилояти кенгаши раиси лавозимида фаолият кўрсатиб келган Эргаш Юсупов саломатлиги туфайли ўз аризасига кўра, вазифасидан озод қилинди.
Мажлис ишида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши раиси ўринбосари Бахтиёр Маҳмадалиев, Хоразм вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Мурод Ачилов сўзга чиқди.
