Бу сана 1950 йилдан буён нишонланиб келинади. Сабаби, 1948 йилнинг худди шу санасида соғлиқни сақлаш масалалари бўйича ассамблеянинг биринчи йиғилишида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига асос солинган.
ЖССТ маълумотларига кўра, инсон саломатлиги:
10-15 фоиз – экологияга,
10-15 фоиз – генетикага,
10-12 фоиз – тиббиёт тизими даражасига,
55-60 фоиз турмуш тарзига боғлиқ.

Саломатлик – бу фақат касалликнинг йўқлиги эмас, балки инсоннинг тўлиқ жисмоний, руҳий ва ижтимоий тўкисликда ҳаёт кечириши ҳам демакдир.
Тўғри овқатланиш, жисмоний фаоллик, кун тартибига қатъий риоя қилиш, руҳий осойишталик, зарарли одатлардан тийилиш, атроф-муҳит мусаффолигини асраш, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш соғлом турмушнинг асосий шартлари ҳисобланади.



