Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясида Халқаро меҳнат ташкилотининг халқаро меҳнат стандартлари ва меҳнат қонунчилиги бўйича мутахассиси Миранда Фейерман билан учрашув бўлиб ўтди.
Йиғилишда ХМТ конвенциялари ва тавсияларини қўллаш бўйича экспертлар қўмитасининг мулоҳазалари муҳокама қилинди.
Меҳмонларга Ўзбекистонда касаба уюшмалари ҳуқуқларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, давлат, касаба уюшмалари ва иш берувчилар ўртасидаги уч томонлама ижтимоий шериклик самаралари ҳақида батафсил маълумот берилди.
Томонлар келгусида яқин ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини ҳамда бу ҳамкорлик ўзаро манфаатга асосланишини билдирдилар.
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси матбуот хизмати



