Бу ҳақда кеча, 25 апрель куни Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Черногория давлатлари туризм тадбиркорларининг икки томонлама очиқ мулоқотида маълум қилинди.
Тадбирда, шунингдек, 2023 йилнинг июн ойидан бошлаб Тошкент ва Тиват шаҳарлари ўртасида доимий тўғридан-тўғри авиарейслар йўлга қўйилиши ҳам таъкидланди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда ўзбекистонликлар 20 дан ортиқ давлатга 28 кундан 360 кунгача бўлган муддатда визасиз боришлари мумкин бўлса, Беларус, Ниуэ, Кук ороллари, Россия Федерацияси ва Украина каби давлатларга умуман виза талаб этилмайди.
Шунингдек, 33 та давлатда соддалаштирилган виза тартиблари ўрнатилган.
Маълумот учун, Henley & Partners компанияси томонидан тузилган жаҳон паспортлари индексида 108 та давлатнинг ичида Ўзбекистон 82-ўринни эгаллаган.
Мазкур индексга кўра, Ўзбекистон фуқаролари 59 та давлатга визасиз кириши ёки боргандан кейин виза олиши мумкин. Бу борада Ўзбекистон қўшни Тожикистон билан бир хил ўринда қайд этилган бўлса, Қирғизистон (63 та) ва Қозоғистон (75 та)дан орқада, Туркманистон (52)дан эса бироз олдинда қайд этилган. Рўйхатни фуқаролари 27 мамлакатга визасиз бора оладиган Афғонистон тугатган.



