Президентнинг жорий йил 8 майдаги Самарқандда бўлиб ўтадиган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига тайёргарлик кўришга доир қарорига кўра, 2024 йил 1 январдан бошлаб «Шахмат стипендияси» таъсис этилади.
Қарорга мувофиқ, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим муассасаларида шахмат бўйича «Мактаб лигаси”, «Академик лицей лигаси”, «Профессионал таълим муассасалари лигаси” ва «Талабалар лигаси” мусобақалари ҳар йили уч босқичда ўтказиб борилади.
Ушбу мусобақаларда ғолиб бўлган ўқувчи-ёшлар ва талабалар йил давомида ҳар ойда БҲМнинг беш баравари миқдорида «Шахмат стипендияси” билан рағбатлантирилади.



