Бу дунёда ҳеч бир инсон хотирасида қанча нарса сақлашини билмайди. Буни синаб кўриш учун бир муддат кўзингизни юмиб ҳаётингиз мобайнида кўрган кечирган барча нарсаларни эслашга ҳаракат қилинг. Ёд олинган сўзлар, уйлар, йўллар, рақамлар, исмлар, таниган одамларнинг барчасини бир — бир эсланг. Эслайдиган нарсаларнинг охири кўринмаяптими? Бизнинг миямизда кўриш хотиранинг маркази ҳисобланиб, у худди фотоархивдек юз-минглаб чеҳраларни ўзида жамлайди. Шу пайтгача биз эслаб қолишдек мўжиза қай тарзда рўй беришини билмаймиз. Aммо бу жараён тартиб билан, объектларга мувофиқ тарзда рўй беришини биламиз.
Кундалик ҳаётимизни бузадиган хотира йўқолиши Aльцгеймер ёки деменциянинг аломати бўлиши мумкин. Aльцгеймер – бу хотира, фикрлаш ва фикрлаш қобилиятининг секин- аста пасайишига олиб келадиган мия касаллигидир. Бу касаллик одатда 65 ёшдан ошган инсонларда аниқланади. Лекин у эрта ёшда ҳам пайдо бўлиши мумкин. Кўп ҳолатларда касаллик қисқа муддатли хотиранинг бузилишидан бошланади. Яъни, инсон яқиндагина қабул қилган маълумотларни осонгина унутади ва шу билан бирга узоқ ўтмишга оид фактлар ва маълумотларни яхшт эслай олади. Aммо вақт ўтган сари узоқ муддатли хотира ҳам бузилади ва бошқа бир қатор аломатлар пайдо бўлади. Касалликнинг эрта ёшдадаги кўринишини ген мутацияси билан ўзаро боғлаш учун сабаблар мавжуд.

Aльцгеймер ёшармоқда
Шунингдек, генетиклар яқин қариндошлари Aльцгеймер касаллигига чалинганларни хавф остида деб ҳисоблашади. Aфсуски, сўнгги пайтларда Aльцгеймер кенг тарқалмоқда ва ёшармоқда. Бу касаллик ҳозирда 45-65 ёшдаги инсонларда учрамоқда. Хавфли гуруҳга қариндошлари ушбу касалликдан азият чекадиганлардан ташқари, ҳаёти интеллектуал фаолият билан боғлиқ бўлмаган одамлар, қандли диабет ва ортиқча вазн, сурункали гипоксия, бош томирларининг атеросклерози ва бошқа касалликларга чалинган кишилар киради.
Касалликнинг бошланиши илк белгилари – аввало, бу қисқа муддатли хотиранинг бузилиши ва янги маълумотларни ўзлаштиришдаги қийинчиликлар. Бундан ташқари, диққатни жамлай олмаслик, ўзингизнинг фаолиятингизни режалаштириш, мавҳум ва мантиқий фикрлаш билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлиши ва баъзи сўзларнинг маъносини унутиш хавфли сигналга айланиши мумкин.
Касаллик сабаблари
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ирсият Aльцгеймер касаллигига чалиниш эҳтимолини оширади, аммо касалликнинг асосий сабаби эмас. Aльцгеймер касаллигининг дастлабки белгиларида дарҳол шифокор билан маслаҳатлашиб, турмуш тарзингизни тубдан қайта кўриб чиқишингиз керак. Жисмоний фаолликнинг етишмаслиги, интеллектуал фаолият, витаминлар етишмаслиги, гиёҳвандлик (алкоголь, чекиш) касалликни кучайтириши ва унинг тез ривожланишига туртки бериши мумкин. Aльцгеймер касаллигини аниқлашда невропатолог томонидан беморни текшириш, бемор ва у билан бирга яшовчи қариндошлари билан суҳбатлашиш жуда муҳимдир. Клиник кўриниш нейропсихологик скрининг синовлари билан аниқланади. Уларни амалга ошириш жараёнида бемор сўзларни ёдлайди, ўқийди, арифметик операцияларни бажаради, расмлардан нусха кўчиради.

Касалликни даволаш мумкинми?
Россия Фанлар академияси Биология институти олимлари Москва давлат университети ва Лондон қироллик коллежи тадқиқотчилари билан биргаликда ҳимоя пептидларини қотил пептидларга айлантириш жараёнини руҳ ионлари келтириб чиқариши мумкинлигини аниқладилар. Бу руҳ ионлари томонидан бошланган бета-амилоид пептидларнинг агрегациясини блокировка қилувчи дориларни ишлаб чиқишга имкон беради деб ишониш учун асослар мавжуд.
Aльцгеймерда қўллаб-қувватловчи терапия
Тиббиёт ривожланишининг ушбу босқичида Aльцгеймер касаллиги билан оғриган беморлар учун бир қатор самарали терапевтик даволаш усуллари ишлаб чиқилди. Шифокорнинг барча кўрсатмаларига қатъий риоя қилган ҳолда, касалликнинг ривожланишини юмшатиш ва кўп йиллар давомида кундалик кўникмалар ва хотиранинг аниқлигини бажаришда мустақилликни сақлаб қолиш мумкин. Aльцгеймер касаллигига қарши курашда иккита асосий йўналиш мавжуд.
ЎзДЖТУ талабаси
Жаннатой Рўзибоева тайёрлади



