5G — мобил алоқанинг бешинчи авлоди кўпгина давлатларда фаол жорий этила бошланди. Саломатликка салбий таъсир кўрсатиши, инсон руҳиятини ўзгартириши борасида олимлар тинимсиз бонг ураётган бўлса-да, бунга жиддий эътибор қаратадиганлар бўлмаяпти. Aйрим давлатлар 5G ни таъқиқламоқда. Жумладан Белгия, Швейцариянинг Вауд ва Aмериканинг Сан-Франциско шаҳрида кенг жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлди. Aйнан шу ҳудудларда 5G фаолияти тўхтатилди.
Саломатликка қандай таъсири аниқланган?
Aйнан шу савол бутун дунё олимларини қизиқтирмоқда. Бу борада юзлаб тадқиқотлар ўтказилди. Унга кўра, 5G тармоғининг энг катта таъсири терида аниқланди. Доктор Бен Йишаи бу борада шундай дейди: “5G частоталари биз орқали ўтади ва терининг тузилиши билан ўзаро таъсирга киришади. Бундай ҳолатда терида ўзгаришлар содир бўлади ва хавфли тери касалликлари, жумладан, тери саратонига олиб келиши мумкин.

Ривожланган мамлакатларда онкологик ва юрак-қон томир касалликлари тез-тез учрайди ва бу ўлим билан якунланмоқда. Олимнинг сўзларига кўра 5Gнинг зарари яна қуйидагилардан иборат:
– бепуштлик;
– невралогик касалликлар;
– кўз касалликлари;
– иммунитетнинг пасайиши ва умумий фаровонликнинг ёмонлашиши;
– диққатнинг бузилиши, етишмаслиги;
– ДНК бузилиши;
– илдиз ҳужайралари ривожланишидаги ўзгаришлар.
Бугунги кунда аксарият олимлар 5G минораларини фаол ўрнатишни бошланганидан хавотирда.
5Gнинг вазифалари ўзи нималардан иборат?
3G ва 4G тармоқларини 5G минораларига алмаштиришилиши замонавийлик ва мобил алоқаларнинг сифатини яхшилашдан иборат. 5G бир вақтнинг ўзида бир неча минг фойдаланувчи учун юқори маълумотларни узатиш тезлигига эга. 5G тармоғидан фойдаланиб, сиз бир неча сония ичида фильмни юклаб олишингиз мумкин. Шу вақтнинг ўзида нурланишни ҳам қабул қилишингиз эҳтимоли катта. Йирик шаҳарларда маълумотларни узатишнинг максимал тезлиги 100 Мбит / с дан юқори. Битта уланиш нуқтасидан маълумотларни тарқатиш тезлиги 1 Гбит / с дан ортиқ.

5G мавжуд уяли алоқа минораларидан ўн баравар хавфлироқ. Гап шундаки, 5G технологияси ултра юқори частота ва интенсивликка эга. Масалан, алоқа стандартларининг олдинги авлодлари 1 дан 5 гигагерцгача (гигагерц) частотадан фойдаланадилар. Шу билан бирга, 5G миноралари 24 дан 90 гигагерцгача ишлайди.
Халқаро саратон касалликларини ўрганиш ассоциацияси 30 kHz дан 300 гигагерцгача бўлган радиочастота нурланишининг одамларга сезиларли салбий таъсирини аниқлади. 5G тармоқларининг соғлиғимиз учун хавфлилиги шундаки, антена тармоғи биноларнинг ташқарисида ҳам, ичкарисида ҳам жуда зич жойлашган бўлади.
Ўзбекистонда 5G қўйилдими?
Ушбу савол кўпчиликни қизиқтирмоқда. Жавоб олиш мақсадида «Ўзбектелеком” АК ахборот хизмати раҳбари Темур Мамажоновга мурожаат қилдик:
— 2023 йилнинг март ойидан бошлаб мобил интернет тезлигини ошириш ва бутун мамлакат бўйлаб 5G технологиясини жорий этиш лойиҳасини амалга ошириш ишлари бошланди. Юртимиз бўйлаб 3 000 дан ортиқ мавжуд таянч станцияларини энг сўнгги технологиялар бўйича янгилаш, шунингдек, 2 000 дан ортиқ янги таянч станцияларини қуриш ва ишга тушириш мақсад қилинган. Бу Ўзбекистон бўйлаб мобил алоқа сифатини яхшилаш, LTE стандартидаги мобил интернет тезлиги ҳамда унинг қамровини ошириш имконини беради. Ўзбекистонда биринчи марта флагман смартфонлар, жумладан, iPhone эгалари 5G технологиясидаги мобил интернетдан фойдаланиш имкониятига эга бўлади. “Uztelekom” Ўзбекистонда мазкур қурилмалар фойдаланувчиларига бешинчи авлод алоқа имкониятларидан фойдаланиш имконини берувчи биринчи оператор бўлади. Шунингдек, туризм салоҳиятини янада ошириш мақсадида Самарқанд шаҳрида 5G тармоғи ишга туширилган.

Швециядаги тадқиқот натижаси шов-шувларга сабаб бўлди
Швецияда 5G уяли алоқанинг бешинчи авлоди атрофида синов ўтказилди. Бир нечта эксперт ва олимлар иштирокида олинган тадқиқотлар хориж журналида чоп этилди.
Тадқиқотда 5G қурилмасидан 60 метр узоқликдаги квартирага 52 ёшли соғлом аёлни жойлаштиришди. Квартирага жойлашишган кундан бошлаб бўғимларида оғриқ, чарчоқ, бурундан қон кетиш, ошқозон ва ўпка муаммолари, хотирани йўқотиш каби белгилар бошланди. Нурланиши йўқ бўлган узоқроқ ҳудуддаги уйга кўчирилганда барча касалликлар уни тарк этди. Тадқиқотни бошқа ёш инсонларда ўтказишганда уларнинг ҳам соғлиги ёмонлашганидан шикоят қилишди.
«Оммавий ахборот воситаларида бу масала бўйича жиддий чиқишлар йўқ», — дейди швед онкологи Леннарт Харделл. Ҳукуматлар 5G таҳдидини бутунлай эътиборсиз қолдирмоқда. Сиёсатчилар оммавий ахборот воситаларидан уларни бирор нарса қилишга мажбурлаш учун ҳеч қандай босим кўрсатмаяпти”. Шифокорнинг сўзларига кўра, Швецияда 5G нинг соғлиқ учун таъсирини босма нашрларда муҳокама қилиш деярли тақиқланган.
Шведлар 3G ва 4G антеналари 5G га алмаштирилгандан кейин касаллик орта бошлаганини аниқладилар. 5G ускунаси ўрнатилган устун яқинидаги квартирада ўлчовлар микротўлқинли нурланишнинг максимал даражасини кўрсатди — 2,500,000 мкВт / м2. Бу нурланишнинг юқори чегараси эди.
«Бу ўлчовлар жуда хавотирли», —дейди Швеция Радиациядан ҳимоя қилиш жамғармаси директори Мона Нилссон. “Демократик жамият бундай ҳолатга жим қараб турмаслиги керак. Биз 5G тармоғининг кенгайишини тўхтатишимиз ва мавжуд станцияларни демонтаж қилишимиз керак. Жамият бешинчи авлод алоқаларининг хавфсизлигини ўрганмасдан туриб, уни ҳамма жойга ўрнатиши албатта таҳликалидир. У телекоммуникация соҳаси томонидан даромадни ошириш учун қўлланилади. Компанияларни жамоат манфаати қизиқтирмайди, уларни фақат ундан кўрадиган фойда қизиқтиради.
5G 4G дан қандай фарқ қилади?
5G уланиш тезлиги одатдаги 4G ҳолатига қараганда ўн баравар юқори. Бир сонияда юзлаб мегабит ҳатто гигабитни юклаши мумкин. 5G нинг бошқа хусусиятлари унчалик ҳайратланарли эмас.
Телефонга бундай катта тезлик нима учун керак?
Уйдаги Wi-fi ҳақиқатан ҳам 5G тақдим эта оладиган имкониятдан секинроқ. 2022 йил июнь ҳолатига кўра, Россияда уй интернетининг ўртача тезлиги секундига 68 мегабитни ташкил қилган. Москвадаги Ростелекомнинг энг қиммат тарифи сониясига 500 мегабитгача бўлган тезликни ўз ичига олади. Умуман олганда телефондан интернет хизматини ишлатаётганлар учун бундай катта тезлик нимага керак? Wi-fi нинг имкониятлари билан истаган амални бажариш мумкин-ку?
6G ни қачон кутиш мумкин?
Олтинчи авлод тармоқларини ривожлантириш (албатта, 5G дан ҳам тезроқ) эндигина бошланди. Тахминларга кўра, 6G жорий этилишига яна 10 йил керак бўлади.
5G нинг атроф-муҳитга таъсири борми?
5G нинг таъсири нафақат инсон саломатлиги учун, балки ҳайвонлар ва ўсимликлар учун ҳам заҳарлидир. Ўсимликларнинг айрим турлари бутунлай йўқолиб кетиши мумкин. Голландияда синов тариқасида 5G ўрнатиб, уй ҳайвонларининг хатти-ҳаракати ўрганилди. Уларнинг нотинч ва безовталик ҳаракатлари кучая бошлагандан сўнг бошқа ҳудудга олиб боришганда тинчланганининг гувоҳи бўлишди.
5G га қарши норозиликлар
Олимлар, фан докторлари, профессорлар ва бошқа мустақил экспертлар мурожаат тайёрлаб, барча давлатлар ҳукуматини зарари юқори баҳоланган 5G тармоқларини ривожлантиришни тўхтатишга чақирмоқда.Натижа эса ҳали кўринганича йўқ.
Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, нурланишлар бизга қачон ва қандай таъсир қилишини билмаймиз. Танамизда содир бўлаётган нохуш ўзгаришларга 5G сабабчи деб ўйламасмиз. Бу учун яна тадқиқотлар зарур. Оқибатларини авлодлар кесимида ўрганиш лозим. Бу учун турли ёшдаги одамларнинг икки гуруҳини олиб, 5-10 йил ичида уларга ва уларнинг болаларига қараб хулоса қилиш мумкин.
Феруза РAҲИМОВA,
ishonch.uz
