Жойларда педагогларнинг таътил кунлари билан боғлиқ тушунмовчиликлар юзага келмоқда. Кадрлар бўйича мутахассислар муаллимларга 41, айримлар эса 48 ёки 56 кунлик таътил кунлари берилишини айтишмоқда. Бунинг боиси янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси талаблари асосида тайёрланган педагогларнинг таътил куни билан боғлиқ ҳужжат тасдиқланиш жараёнида бўлиб турганлигидир.
Шундай пайтда мактабларда иш берувчилар қайси меъёрий ҳужжатга кўра иш тутишлари керак?
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши бош мутахассиси Лазокат Турикова ҳолат бўйича тушунтириш берди.


