Кўп ухлаш касалликми?

1295

Инсон организми кун давомида ишларкан, ўзини қайта тиклаш учун уйқуга эҳтиёж сезади. Мутахассисларнинг таъкидлашича, катта ёшдаги инсонлар учун бир кунда 7-9 соат ухлаш етарли. Шундай экан, сиз кунига қанча вақт давомида ухлайсиз ва буни ўзингиз учун қанчалик етарли уйқу деб ҳисоблайсиз? Одатда, кам ухлаш, уйқусизлик касалликдан далолат беради. Хўш унда кўп ухлаш фойдалими ёки зарарли? 

Ҳозирги замоннинг энг катта муаммоларидан бири бўлган кўп ухлаш тиббиётда гиперсомния деб аталади. Яъни, туни бўйи ухласа-да яна уйқу истагини сезувчи инсонларда бўлиши мумкин бўлган касаллик. Бунинг бир нечта сабаблари мавжуд. Улар – нотўғри уйқу, стресс, депрессия, қаттиқ иш суръати, кофеин ва спиртли ичимликларни кўп истеъмол қилиш, турли дориларнинг ён таъсири, анемия, айрим витаминлар етишмовчилиги бўлиши мумкин.

 Давомий уйқудан қутулишнинг йўли қандай?

Aввало, бу ҳолатни келтириб чиқарадиган муаммони аниқлаш керак. Кейин даволаниш ёки тўғри турмуш тарзини йўлга қўйиш лозим. Мисол учун, агар сиз ортиқча вазн туфайли бу муаммога дуч келсангиз, кун давомида доимий равишда кофе истеъмол қилиш муаммодан халос бўлишга ёрдам бермайди. Aксинча, кофеинни ортиқча истеъмол қилиш туфайли саломатлик билан боғлиқ бошқа муаммоларни келтириб чиқаришингиз мумкин. Бунинг ўрнига, парҳез ва жисмоний машқлар билан вазн йўқотиш доимий уйқучанликдан халос бўлишнинг энг яхши усули ҳисобланади.

Шунингдек, витаминга бой маҳсулотларни истеъмол қилишимиз керак. Чунки кўплаб витаминлар турли хил хусусиятларга эга бўлиб, бизнинг уйқу сифатимиз ва кундузги энергияга ҳам таъсир қилади.

Қуёш витамини сифатида ҳам танилган Д витамини уйқу гормонига таъсир қилади. Шунинг учун Д витамини етишмаслиги уйқудан тўлиқ самарадорликка эриша олмаслик ва кун давомида суст, уйқучан бўлишга олиб келиши мумкин.

C витамини кундалик энергия билан чамбарчас боғлиқ бўлган витаминлардан биридир. C витамини етишмовчилигида кун давомида чарчоқ ва уйқучанлик ҳам кузатилиши мумкин.

Уйқу гармони-мелатонин ва бахт гармони-серотонин ишлаб чиқаришда иштирок этадиган Б6 витамини тинч ва сифатли уйқу учун муҳимдир.

Яхши хотира учун мукаммал витамин Б12 уйқу ва уйғониш даврларида ҳам фаол рол ўйнайди. Тадқиқотларга кўра, юқори Б12 даражалари депрессия хавфини камайтиради. Гиперсомния депрессия билан чамбарчас боғлиқлигини ҳисобга олсак, Б12 витаминини ўз ичига олган озиқ-овқатларни истеъмол қилиш чарчоқнинг олдини олади ва уйқучанликни йўқ қилишга ёрдам беради.

Aнемия ҳам доимий уйқуга сабаб бўлади!

Темир танқислиги қон оқимининг секинлашишига олиб келади. Бундай ҳолда, тана фаол ҳаёт учун зарур бўлган энергияни ишлаб чиқара олмайди. Aгар темир танқислиги ёки юқори калций етишмовчилиги доимий уйқуга олиб келадиган бўлса, биринчи навбатда даволанишни қўллаш керак. Доимий уйқучанлик камқонлик ёки калций етишмовчилигини бартараф этиш билан ўз-ўзидан йўқолади. Дори-дармонлар, темир ёки калций қўшимчалари даволашнинг энг афзал усуллари ҳисобланади.

Совуқ душ доимий уйқучанликнинг олдини олишда жуда самарали. Совуқ душ пайтида кислород истеъмоли ортади ва юрак уриши тезлашади. Бу одамни узоқ муддат бақувват ва тетик ҳис қилишида ёрдам беради.

ЎзДЖТУ талабаси

Лайло Эркинова тайёрлади.