Президент Ўзбекистон ёшларига ўз табригини йўллади

34

30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан йўлланган табрикда давлат раҳбари ўзининг ҳурмат-эҳтироми ва эзгу тилакларини билдиради.

Шунингдек, 18 миллиондан ортиқ ўғил-қизларнинг юрт тараққиёти ва келажаги йўлида хизмат қилиш учун камарбаста бўлаётганини эътироф этиб, уларни “олтин захира” эканлигини таъкидлайди.

Ўз навбатида, қисқа муддатда мамлакатда ёш авлоднинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга доир юздан ортиқ қонун ҳужжатлари қабул қилингани ва амалиётга татбиқ этилаётгани таъкидланади.

Давлат раҳбарининг билдиришича, олий таълим муассасалари сони салкам уч марта кўпайиб, 210 тага, қамров даражаси эса 9 фоиздан 38 фоизга етгани замонавий илм ва касб соҳаларини эгаллашда ўғил-қизлар учун янги имкониятларни очмоқда.

“Биз нафақат ёшларимиз, балки бутун жамиятимиз ҳаётини тубдан ўзгартиришга хизмат қилаётган ана шундай эзгу ишларимизни бундан буён ҳам изчил давом эттирамиз. Шу борада ёшларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, сиз, азизларнинг салоҳият ва иқтидорингизни ривожлантириш ва рўёбга чиқариш учун имконият ва шароитларни янада кенгайтирамиз”, – дейди давлат раҳбари.

Табрикнинг тўлиқ матни ушбу ҳаволада.