Қамоқхоналардага 34 мингга яқин маҳкумга сайловда қатнашиш ҳуқуқи берилган – ИИВ вазири ўринбосари

30

Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказида Ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаев иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

“Жорий йилда қонунчиликка киритилган ўзгаришларга асосан, аввалги сайловлардан фарқли равишда, жазони ижро этиш муассасаларида илк бор оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этгани учун жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар ҳам бу йилги сайловда иштирок этмоқда”, – дейди вазир ўринбосари.

Маълум қилинишича, бугун қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган 33 753 нафар шахс сайловда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлиб, улар учун Марказий сайлов комиссияси билан келишилган ҳолда республика муассасалари бўйлаб жами 48 та сайлов участкаси ташкил этилган. Ҳар бир маҳкумнинг сайловда иштирок этиш ҳуқуқи тўлиқ таъминланган.

Шунингдек, сайловолди кампанияси пайтида ҳам жазони ижро этиш муассасаларида номзодларнинг ишончли вакиллари иштирокида жами 272 та тарғибот-ташвиқот тдбирлари ташкил қилинган.