Эрдоғандан Путингача – Президентни ҳозиргача қайси раҳбарлар табриклади?

58

Президент Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистонда бўлиб ўтган муддатидан илгари сайловда қозонган ғалабаси билан бир қатор давлатлар раҳбарлари табриклашмоқда.

Хусусан, Қозоғистон Республикаси биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев давлатимиз раҳбарини телефон орқали самимий қутлади. Шунингдек, Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов ҳам ғалаба билан самимий табриклаб, қардош Ўзбекистон халқига фаровонлик ва равнақ тилади.

Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон, Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев, Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған Ш.Мирзиёевни дилдан қутлаб, сайловчиларнинг овоз беришдаги фаол иштироки ҳамда Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар аҳоли томонидан кенг қўллаб-қувватланганини таъкидлашди.

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқотда етакчилар давлатимиз раҳбарини сайловда қозонилган ишончли ғалаба билан дилдан қутлади.