Автосаноат ва техника ривожланган даврда бензин нархининг ошиши ёки ўзгармаслиги жуда муҳим. Сўнгги воқеалардан кузатаяпмизки, Россияда июль-август ойларда бензин нархи сезиларли даражада кўтарилди. Ўзбекистонда ҳам AI-80 маркали бензин нархи мувозанатда турган бўлса-да, AI-91 ва AI-92 маркали бензин нархларида ўсиш кузатилди.
«Ўзбекнефтгаз» АЖга саволимиз шундан иборатки, бензин нархининг ичига қандай харажатлар киради? Юртимизда мазкур маҳсулот нархининг ўсиши қайси омилларга боғлиқ? Ҳар сафар йил якунига бориб, ёнилғи қуйиш шохобчаларида турнақатор навбатлар пайдо бўлиши одат тусига кирган. Агар ҳозирдан Россиядаги ёнилғи билан боғлиқ вазият шундай давом этадиган бўлса, келгусида юртимизда ҳолат қандай бўларкин? Бензин нархлари ошиб кетмаслиги, тақчиллик юзага келмаслиги учун «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан қандай реал чора-тадбирлар кўриляпти?
Ҳозирча ушбу саволларни мутасадди ташкилотга ҳам юбордик. Жавоб келиши билан уни сиз кузатувчиларимизга ҳам ҳавола қиламиз.
Ishonch.uz



