«Ishonch»нинг танқиди самара берди

50

“Ishonch” газетаси ва унинг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифалари орқали Фурқат туманининг “Эшон” маҳалласида яшовчи аҳолини узоқ йиллардан буён қийнаб келаётган муаммолар — кўчаларнинг абгорлиги, омонат, қўлбола симёғочлар одамлар ҳаётига хавф солаётгани ҳақида танқидий материал тайёрланган эди.

Мақоладан сўнг туман масъуллари ушбу масалани жойида ўрганишди. Эски симёғочлар олиниб, ўрнига мустаҳкам – темир бетон устунлар ўрнатилди. Ёзда чанг, қишда лой кўчалар асфальтланди. Бугун қишлоқ аҳолиси яратилган қулайликлардан мамнун.

ishonch.uz жамоаси Фурқат тумани ҳокимлиги масъулларига муаммоларга очиқ юз билан қарагани учун миннатдорлик билдиради.