Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида Давлат бюджети даромадлари 102,3 трлн. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 10,2 трлн. сўмга (11,1 фоиз) кўп бўлди.
Ҳисобот даврида Давлат бюджети даромадлари:
– Солиқ қўмитаси томонидан 76,3 трлн. сўм (жами тушумга нисбатан 74,6 фоиз);
– Божхона қўмитаси томонидан 24,3 трлн. сўм (жами тушумга нисбатан 23,7 фоиз) шакллантирилди.
Бошқа даромадлар ва солиқ бўлмаган тушумлар 11,4 трлн. сўмни ташкил қилган.
Шунингдек, солиқ тўловчиларга қайтариб берилган қўшилган қиймат солиғи ва кэшбек суммалари эса 9,7 трлн. сўмни ташкил қилган.
Бунда солиқлардан тушумлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,2 трлн. сўмга, божхона тушумлари эса 2,9 трлн. сўмга ошган.



