Келгусида айрим ҳудудларга “пластик” идишлар олиб кириш тақиқланиши мумкин

31

Тегишли ҳужжат лойиҳаси билан “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонунга тез йўқолиб кетмайдиган бир марталик пластик маҳсулотлар билан табиатни ифлослантирмасликка доир қўшимча киритилмоқда.

Ҳужжат лойиҳасига кўра, мазкур қонун 45-1-модда билан тўлдирилади ва унда табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ҳудудларга, моддий маданий мерос объектлари жойлашган ҳудудларга бир марталик пластик маҳсулотларни (табиий органик полимер махсулотлар мустасно) олиб кириш, сотиш ва ишлаб чиқариш тақиқланади.

Юқоридаги чекловларни бузган ҳуқуқбузарларни эса Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига таклиф қилинаётган 91-4-модда, яъни (қиймати ва миқдорига қараб) фуқароларга БҲМнинг 2 бараваридан 25 бараваригача, мансабдор шахсларга эса – 5 бараваридан 30 бараваригача миқдорда жарима билан жазолаш назарда тутилмоқда.

Белгиланган ҳудудларга олиб кириш, сотиш ва ишлаб чиқариш тақиқланган бир марталик пластик маҳсулотларнинг рўйхати эса Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдқиланади.