Ҳоким ёрдамчиларига берилган сабоқ

415

Тошкент вилояти Паркент туманидаги 62 та маҳаллада ҳоким ёрдамчиси лавозимидагиларнинг фаолиятига унча кўп вақт бўлгани йўқ. Албатта, бу вазифани бажаришда уларга амалий кўникмаларни бериш фойдадан ҳоли бўлмайди.

Шу боис, бугун туман ҳокими ўзига бириктирилган 1-сектор ҳудудида бўлди.

Шоҳрух Шоаҳмедов “Истиқлол» маҳалласида сектор ҳудудидаги жами 23 нафар ҳоким ёрдамчиси билан учрашди. Амалий машғулот ўтиш учун маҳалланинг “Сой соҳили” кўчаси танлаб олинди.

Машғулот давомида ҳоким ёрдамчилари хонадонларни қай тарзда ўрганиш ва аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилишда нималарга эътибор қаратиш зарурлиги каби муҳим вазифалар ҳақида амалий сабоқ олишди.

Ҳоким бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари – ҳокимнинг биринчи ўринбосари Зиёдбек Йўлдашов ва иқтисодий мажмуа ходимлари эса уларга янги иш жойларини яратиш, кредит, касбга ўқитиш каби каби муҳим вазифаларни бажаришдаги ўзига хос жиҳатлар ҳақида тушунчалар беришди, деб хабар бермоқда «Паркент тонги» газетаси.