“Менинг Президентим” ижодий ишлар кўрик-танловининг республика босқичи бошланди.
Айни кунларда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда Халқ таълими вазирлиги ҳамкорлигида республикамиздаги мактабларнинг 10-11-синф ўқувчилари ўртасида “Менинг Президентим” ижодий ишлар кўрик-танлови бўлиб ўтаётганидан хабарингиз бор, албатта.
Бугун танловнинг республика босқичи бошланди. Ҳудудий босқичларда ғолибликни қўлга киритган кўзлари чақнаб, юраклари ёниб турган ўқувчилар “Chinobod Plaza” санаторийсига жойлаштирилди. Шоҳона тушликдан сўнг масъул мутасаддилар бошчилигида пойтахт бўйлаб саёҳатга чиқишди.
Танлов иштирокчиларида “Ғалаба боғи” мемориал мажмуаси, Шон-шараф музейи, Tashkent City ҳамда Тошкент телеминораси катта таассуротлар қолдирди.
Маълумот ўрнида қайд этиш жоиз, республика босқичида ғолибликни қўлга киритган ўқувчиларга олий ўқув юртларининг тўрт, уч, икки йиллик контракт тўловини тўлашга етадиган маблағ ваъда қилинган.



